<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Кечир мени Оллоҳим</title>
<lyrics>[C1]
   Кечир мени Оллоҳим,
   Ишончим сенда доим.
   Кечир мени Подшоҳим-эй,
   // Ишончим сенда доим!  //

[V1]
 Дилга Сени кеч солди
 Мендек гуноҳкор банда.
 Кечир, бундан аввалроқ
 Сени таний олмабман.
 // Шайтон сўзига кириб,
 Сенга қулоқ солмабман.  //

[C2]
   Кечир мени Оллоҳим,
   Ишончим сенда доим.
   Кечир мени Подшоҳим-эй,
   // Ишончим сенда доим!  //

[V2]
 Мен нотавон Сен билан
 Беҳуда жанглар қилдим.
 Оловли ўқлар отиб,
 Аобладим, ҳор қилдим.
 Ҳатто мадад бермабман-эй,
 Ўша машъум баҳорда,
 // Ёвузлар қийнаганда,
 Нуридийдангни хочда.  //

[C3]
   Кечир мени Масиҳим,
   Ишончим сенда доим.
   Кечир мени Худойим-ей,
   // Ишончим сенда доим!  //

[V3]
 Аммо бир кун ғафлатдан
 Уйғонди сенинг қулинг.
 Юрагимга малҳамдек
 Тегди муборак қўлинг.
 Ўтган кунлар ёдимда,
 Кўзларимни очдинг Сен,
 // Гуноҳлар кўп ботқоқдан-эй,
 Зап қутқариб қолдинг Сен.  //

[C4]
   Кечир мени Худойим,
   Ишончим Сенда доим.
   Кечир мени Подшоҳим-ей,
   // Ишончим Сенда доим!  //

[V4]
 Мана, энди таъзим айлаб,
 Ибодатда турибман.
 Шак келтириш йўқ энди,
 Порлоқ йўлдан юрибман.
 Ҳаётим бахшида Сенга,
 Қайтиш йўқдур сўзлардан,
 // Фақат энди, Тангрим,
 Мени асра ёмон ишлардан.  //

[C5]
   Кечир мени Оллоҳим,
   Ишончим Сенда доим!
   Кечир мени Подшоҳим-ей,
   // Ишондим Сенга доим!  //

[V5]
 Энди Сенинг номингни
 Муқаддас деб билгайман.
 Ҳар ибодат қилганимда,
 Сен тўғрингда ўйлайман.
 Эй бандалар, уйғонинг,
 Нур кўринди: қандай соз!
 Келавер Парвардигор,
 Диллар Сенга пояндоз.
 Келавер Масиҳ-Устоз-эй,
 Диллар Сенга пояндоз.

[C6]
   Кечир мени Оллоҳим,
   Ишончим Сенда доим.
   Кечир мени Подшоҳим-ей,
   // Ишончим Сенда доим!  //
   Кечир мени жоним-ей,
   // Ишончим Сенда доим!  //</lyrics>
</song>